Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ушбу ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Ўзгидромет хабарига кўра, кунлар ўтиши билан ҳаво ҳарорати босқичма-босқич кўтарилиб, ҳафта ўртасига бориб 20–25 даражагача исийди.
Бугун мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 15–20 даража атрофида бўлади. Фақат Фарғона водийси ҳамда тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин. Тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи сақланиб қолмоқда.
Сешанбадан пайшанбагача, яъни 6–9 октябрь кунлари республика бўйлаб асосан ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 8–9 октябрь кунлари Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳафта бошида кечалари ҳарорат 5–10 даража бўлса, 7–9 октябрга келиб кечалари 10–15 даражагача, кундуз кунлари эса 20–25 даражагача кўтарилади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, бугун водийда унинг тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари босқичма-босқич кўтарилиб, ҳафта ўртасида 22–25 даражагача исийди, кечалари эса ҳарорат 12–15 даража атрофида бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас