Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат исийди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат исийди

69
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   9–10 октябрь кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб, кундузи ҳарорат +27 даражагача, жанубий ҳудудлар ва чўл минтақаларида эса +32 даражагача кўтарилади. 11 октябрь, якшанба кунидан айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

9–10 октябрь кунлари республика бўйича кечалари ҳаво ҳарорати +10…+15, кундузи эса +25…+27 даража бўлади. Жанубий ҳудудлар ва чўл минтақаларининг айрим жойларида ҳарорат +29…+32 даражагача кўтарилади.

10 октябрь кечқурун мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига нам ҳаво кириб кела бошлайди. Қорақалпоғистоннинг жануби ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

Якшанба куни нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида чўл минтақалари ҳамда республика жанубида, кечқурун эса марказий ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлмайди.

Ҳарорат республика бўйича асосан илиқ бўлиб қолади. Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача пасаяди.

9–11 октябрь кунлари тоғли ҳудудларда ҳам айрим жойларда ёмғир ёғади. 11 октябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +13…+15, кундузи эса +25…+27 даража бўлиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...