Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда газ йўқлиги учун йўлни тўсиб қўйган 13 нафар шахс жавобгарликка тортилди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда газ йўқлиги учун йўлни тўсиб қўйган 13 нафар шахс жавобгарликка тортилди

778
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда газ йўқлиги учун автомагистрални тўсиб қўйган 13 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда ИИВ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Воқеа 26 сентябрь куни соат 12:10 да содир бўлган. Самарқанд тумани “Янгиариқ-1” МФЙда яшовчи 13 нафар фуқаро хонадонларига табиий газ йўқлигидан норозилик билдириб, халқаро даражадаги йўлнинг қатнов қисмини тўсиб қўйган.

ИИВнинг қўшимча қилишича, ушбу маҳалла 2015 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиши йўлга қўйилган. Охирги маротаба жорий йилнинг 29 июль куни суюлтирилган газ баллонлари аҳолига тарқатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судига юборилган.

Суднинг 27 сентябрь кунидаги қарори билан 13 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

Натижада ҳуқуқбузарликнинг икки нафар ташкилотчиларига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, қолган 11 нафари жаримага тортилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...