Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олишни кўпайтириш учун Россия яна 650 миллион доллар ажратишга тайёр. Бу йил мамлакатда “мовий ёқилғи”ни қазаб олиш ҳажми қарийб 10 миллиард кубометрга камайган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
"ВЕБ.Россия” Давлат ривожлантириш корпорацияси Россиянинг ҳамкор банклари билан консорциумда Ўзбекистонда амалга оширилаётган углеводород қазиб олишни ошириш дастурининг иккинчи босқичи учун молиялаштиришни ишлаб чиқишга тайёр. Жалб этилиши режалаштирилган кредит маблағларининг умумий миқдори 650 млн долларга баҳоланмоқда", - дея қайд этди корпорация.
ВЭБ.РФ штаб-квартирасида "Ўзбекнефтгаз" раҳбарияти ва Россия тараққиёт институти ўртасида тегишли англашув меморандуми имзоланган. Ҳужжат остига ВЭБ.РФ раисининг ўринбосари Даниил Алгульян ва "Ўзбекнефтгаз" МХК бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевлар имзо чекишган.
“Ўзбекистон бир қатор лойиҳалар бўйича ВЭБ.РФнинг етакчи ҳамкорларидан бири ҳисобланади. ВЭБ.РФ Россия юқори технологияли маҳсулотларини республикага етказиб беришни молиялаштириш бўйича лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Россия-Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз доирасида ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан бирга нефть-газ саноатидаги лойиҳаларни молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорликнинг кенгайтирилишини маълум қиламиз", - деди Алгульян.
"Ушбу меморандумни имзолаш орқали биз ҳамкорликнинг мутлақо бошқача даражасига ўтаяпмиз. Ишончимиз комилки, бу икки томонлама ўзаро манфаатли муносабатлар ривожига кучли туртки беради", - деди Меҳриддин Абдуллаев.
Илгарироқ, "Ўзбекнефтгаз"нинг ишлаб чиқариш объектларини янгилашга қаратилган Россия юқори технологияли маҳсулотлари, иш ва хизматларини етказиб беришни молиялаштириш учун ВЭБ.РФ ва "Ўзбекнефтгаз” ўртасида 40 миллион еврогача кредит линияси очиш тўғрисида битим имзоланган эди.
Изоҳлар мавжуд емас