Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​Жорий йилнинг 21—24 июль кунлари кутилаётган ёғингарчиликлар сабабли республиканинг Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хизмати шошилинч огоҳлантириш билан чиқди.

​Гидрометеорологик хавф кутилаётган аниқ ҳудудлар:

​Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Писент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;

​Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;

​Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;

​Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

​Мутахассисларнинг таъкидлашича, сув тўпланиши оқибатида айрим аҳоли пунктларини сув босиш хавфи мавжуд. Шу сабабли тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан зарур эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

​Маълумот учун, 13 июль кунидан буён мамлакат бўйлаб кузатилаётган аномал иссиқ тўлқини 21 июлдан эътиборан чекина бошлайди.

Аввалрок эса, жорий йилнинг 7 июль куни, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказган эди. Матбуот анжуманида мамлакатдаги глобал иқлим ўзгаришлари ва уларнинг оқибатида юзага келаётган сел-сув тошқинларига қарши кўрилаётган чоралар атрофлича таҳлил қилинган. Тақдим этилган расмий маълумотларга кўра, агар 2025 йилда республика ҳудудида 51 та сел келиш ҳолати қайд этилиб, унда бир нафар инсон ҳалок бўлган бўлган эди. Шу йил вазият жиддий ўзгарган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...