Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда тиктокчи машҳурлик учун қушнинг қанотларини боғлаб қўйиб, уни азоблаган. Зўравон қушнинг қийналишини мазза қилиб видеога олган. Бу ҳақда Ekolog.uz. Телеграм каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Куни кеча қушнинг қийноққа солинганини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу лавҳа фарғоналик йигит томонидан суратга олинган экан. Одамларни жалб қилиш учун у қушнинг қанотларини ёпишқоқ қоғозга ёпиштириб, манзарани видеога олган ва бундан жуда завқланган. Қолаверса, тиктокчи қушнинг бошига уриб турган.
“Табиий реусрлар вазирлиги Фарғона вилояти бошқармасидан бу фуқарога нисбатан қатъий чора кўрилишини сўраймиз”, - дея мурожаат қилишмоқда экологлар.
Таъкидлаш лозимки, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат қилиш мамлакатимизда одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бу ҳолатларнинг ҳар бири ўта ғайриинсонийлиги билан ажралиб туради.
Кеча 8 март куни Аҳмад Яссавий номидаги посёлкада жойлашган хусусий хонадонлардан бирида итлар кушхонаси топилгани ҳақида ёзган эдик. Ёрдамга етиб борган волонтёрлар ҳамма жой қонга бўялгани, ўнлаб итларнинг териси ётганига гувоҳ бўлишган.
Изоҳлар мавжуд емас