Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда чиқиш туризми соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар ва турагентлар лицензия олишда махсус фондда камида 50 минг доллар захира қилиши керак бўлади. Маблағлар хорижга саёҳатни ташкил этишда муаммолар юзага келган тақдирда фуқароларни ҳимоя қилиш учун ишлатилади.
Бундай меъёрлар Туризм қўмитаси томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасида мавжуд.
Лойиҳага кўра, ушбу соҳада фаолият юритиш учун лицензия олишда маблағларни заҳиралаш мажбурий бўлади. Бунда компаниялар захира маблағлари миқдорини белгиланган миқдордан кам бўлмаган даражада ушлаб туришлари шарт бўлади.
Жамғарма маблағлари лозим даражада хизмат кўрсатилмаганлиги сабабли жабрланган сайёҳларга етказилган моддий зарарни қоплашга, шунингдек, фуқароларни вақтинча жойлаштириш, уларни озиқ-овқат, транспорт, алоқа билан таъминлаш, эвакуация қилиш ва Ўзбекистонга қайтариш харажатларини қоплашга йўналтирилиши режалаштирилган.
Захира маблағларидан ташқари, Жамғарма ҳар бир сотилган туристик маҳсулот учун мақсадли кафолатли йиғимлар, лицензиялаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималарнинг бир қисми, хайриялар, вақтинча бўш маблағларни банкларга жойлаштиришдан олинган даромадлар, халқаро грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлдирилади.
Мақсадли кафолат йиғими миқдори ҳар бир турист учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,15 бараварини ташкил этади. Тўлов туристик код шакллантирилгунга қадар Миллий туризм платформаси орқали ўтказилади. Агар у бўлмаса, туристик маҳсулот Жамғарманинг кафолатли ҳимоя тизимига киритилмайди.
Ҳозирда қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси босқичида турибди. Ҳужжат юзасидан таклиф ва мулоҳазалар 30 июлга қадар юборилиши мумкин.

Изоҳлар мавжуд емас