Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида "Sirojiddin media" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сирожиддин Адиловга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлиси бошланди.
46 ёшли Андижон вилоятида туғилган ушбу шахс тергов органи томонидан бир қатор жиноий қилмишларни содир этганликда айбланмоқда. Хусусан, унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми "а" банди ҳамда 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "б", "в" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик бўйича расмий айблов эълон қилинган.
Ҳозирда судланувчига нисбатан тергов даврида белгиланган "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси ўз кучида қолдирилган бўлиб, у ҳибсда сақланмоқда. Мазкур иш бўйича якуний тўхтамга келиниб, ҳукм ўқилганидан сўнг суд жараёни якунлари бўйича қўшимча расмий маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.
У 11 март куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани суди қарорига кўра қамоққа олинганди. Мазкур қарор Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида қабул қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, 65 ёшли фуқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, 2024 йилнинг август ойида блогер бошқа бир шахс билан ўртадаги молиявий низони ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Одилов ўзида бундай ваколат бўлмаса-да, хизмати эвазига маълум миқдорда пул олган ва шу кунгача ваъдасини бажармасдан, фуқарони алдаб келган.

Изоҳлар мавжуд емас