Ўзбекистонда яна 10 кишида  коронавирус  аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 33 тага  етди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда яна 10 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 33 тага етди

2463

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 кишини ташкил этади.

Илгари касалланганлар билан мулоқотда бўлган 9 кишида коронавирус инфекцияси топилган. Яна бир ҳолат хориждан қайтган фуқарода қайд этилган.

Жами

- коронавирус биринчи беморда, унинг эри, икки нафар фарзанди, невараси, онаси, келини ва тўрт қариндошида топилган. Шунингдек, у ҳамкасбига ҳам юқтирган (12 киши)

- 15 март куни эрталаб Истамбулдан келган Ўзбекистон фуқароси, унинг рафиқаси, бошқа бир йўловчи ва унинг рафиқаси, Истанбулдан учиб келган яна икки нафар йўловчи (6 киши)

- 14 март куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Лондон-Тошкент рейси билан Буюк Британиядан Ўзбекистонга учиб келган фуқаро ва унинг рафиқаси, Лондондан келган яна иккита йўловчи (4 киши)

- Дубайдан учган ўзбекистонлик (1 киши)

- илгари касалланганлар билан алоқа қилган шахслар (9 киши)

- чет элдан қайтган фуқаро (1 киши)

Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков пойтахтда бўлиб ўтган брифингда айтишича: "Айни пайтда Ўзбекистонда барча зарур дори-дармонлар, диагностика воситалари, шунингдек, бир вақтнинг ўзида 1000 кишига зарур ёрдам кўрсатадиган шифокорлар мавжуд".

Унинг сўзларига кўра, Президент томонидан хитойлик мутахассисларни Ўзбекистонга махсус рейс билан келиш ва республикада профилактика тадбирларини ташкил этишда маслаҳат ва ёрдам бериш учун уларга барча шароитларни яратиш топширилган. Бу имкон қадар тезда амалга оширилади.

"Аммо шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда ҳам барча чораларни амалга оширишда Хитой тажрибасига таянмоқдамиз", - деди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...