Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда йил бошидан 2,2 мингдан ортиқ автоҳалокат юз берган. Уларда  557 киши ҳалок бўлган. Энг  ҳалокатли кунлар- чоршанба ва жума
Ҳодисалар

Ўзбекистонда йил бошидан 2,2 мингдан ортиқ автоҳалокат юз берган. Уларда 557 киши ҳалок бўлган. Энг ҳалокатли кунлар- чоршанба ва жума

726
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда йилнинг биринчи тўрт ойида 2242 та автоҳалокат юз берган. Уларда 557 та одам ҳалок блган, 1684 киши эса – турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда ЙҲҲББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Энг кўп ЙТҲ Фарғона (328) ва Тошкент (307) вилоятларида, Тошкент (286) шаҳрида, энг ками- Сирдарё (41) ва Жиззах (56) вилоятларида юз берган.

Сабабларни кўриб чиқадиган бўлсак, 32,4% йўл - транспорт ҳодисалари тезликни ошириш, 16,2% пиёдаларнинг белгиланмаган жойдан ўтиши, 11,6%-устуворликка эга транспорт воситаларини ўтказмаслик туфайли содир бўлган.

Шу даврда мамлакатда пиёдалар иштирокида жами 938 та, велосипедчилар иштирокида 146 та, болалар иштирокида 243 та ва мотоцикллар иштирокида 12 та ЙТҲлари содир бўлган.

Аксарият ҳолатларда ёш ҳайдовчилар ЙТҲга сабаб бўлмоқда. Қоидабузарларнинг энг кўп тарқалган ёши 28-32 ёш бўлиб, ундан кейин 23-27 ёшли ва 33-37 ёшли ҳайдовчилар ташкил қилади.

Ҳафтанинг енг "ҳалоқатли" кунлари - чоршанба (334) ва жума (383) ҳисобланади.

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, 62 та ЙТҲга аёл ҳайдовчилар, 2180 тасига эса эркак ҳайдовчилар сабабчи бўлган.

photo_2021-05-21_15-05-01.jpg

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+