Ўзбекистонда йил бошидан бошлаб 850 килограммдан ортиқ турли гиёҳванд моддалари мусодара қилинган
Ҳодисалар

Ўзбекистонда йил бошидан бошлаб 850 килограммдан ортиқ турли гиёҳванд моддалари мусодара қилинган

322

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистонда   850 килограммдан ортиқ турли гиёҳванд моддалари мусодара қилинган.

Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан:

- 27 килограмм героин ва афюн

- 106 килограмм гашиш

- 406 килограмм марихуана

- 309 килограмм кўкнор

- 10 килограмм турли психотроп моддалари ушланган.

Бу вақт ичида мамлакатда гиёҳвандлик билан боғлиқ жами 3,9 мингдан ортиқ жиноятлар аниқланган.

Улар орасида:

- 1460таси гиёҳванд моддаларини сақлаш

- 1126таси гиёҳвандлик воситаларини сотиш

- 1243таси таъқиқланган ўсимликларни етиштириш

- 124таси контрабанда билан боғлиқ.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+