Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда йирик наркогуруҳлар фош этилди, уларнинг орасида талабалар ҳам бор
Ҳодисалар

Ўзбекистонда йирик наркогуруҳлар фош этилди, уларнинг орасида талабалар ҳам бор

84
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тезкор қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамкорлигида Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятларида йирик уюшган наркогуруҳлар фаолиятига чек қўйилди. Тадбирлар давомида жами 12,5 килограмм, яъни 25 минг дозани ташкил этувчи гиёҳванд моддалар аниқланди ва мусодара қилинди. 

Жорий йилнинг 29 октябр куни ўтказилган тезкор чора-тадбирлар чоғида Фарғона вилояти Бувайда туманида икки нафар уюшган гуруҳ аъзоси 10 килограммлик гиёҳванд моддаларни ташиш чоғида қўлга олинган. Улар бир йилдан буён бу фаолият билан шуғулланиб, моддаларни махсус "локация" орқали қабул қилиб, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларига тарқатиб келганини тан олдилар.

Шу куни Андижон вилоятининг Бўстон туманида икки нафар шахс тўхтатилиб текширилганда, уларнинг ёнларидан 1 килограмм гашиш моддаси топилган. Аниқланишича, ушбу моддалар 2 000 дозани ташкил этган ва ҳудудда сотиш учун мўлжалланган бўлган.

Энг ташвишлиси, бу "захри қотил" моддаларнинг айрим ҳолатларда талабалар орқали тарқатилаётганидир. Масалан, 1999 йилда туғилган Тошкентлик шахс хонадонида 700 грамм марихуана, 600 грамм гашиш ва 100 грамм мефедрон сақланаётгани аниқланган. У Telegram орқали фаолият юритувчи интернет "наркодўкон"да "кладмен" сифатида ишлагани маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида яна бир ҳолатда Қашқадарёлик ва Сурхондарёлик талабалар (2004 ва 2005 йилда туғилган) Тошкентнинг Яккасарой туманидаги кўп қаватли уй олдида гиёҳвандлик воситаларини қабул қилаётган вақтда қўлга олинган. Улардан 82 грамм мефедрон, гашиш ва марихуана топилган.

Жами 1,5 килограммлик гиёҳванд моддалар тарқалиши олди олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ҳам ўтказилиб, жами 11 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...