Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда сўнгги уч йил ичида жамоат жойларида содир этилган жиноятлар сони деярли уч баравар кўпайган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ва Европа тараққиёт ва тикланиш банки томонидан тайёрланган "Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш” номли маърузаси маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Сўнгги уч йил ичида жамоат жойларида, айниқса кўчаларда содир этилган жиноятлар сони деярли 3 баравар кўпайганини кузатишимиз мумкин. Хусусан, агар 2019 йил давомида республикада 26712 та жиноят аниқланган бўлса (уларнинг 2647 таси жамоат жойларида), 2021 йилда – 77 084 та жиноят (улардан 6796 таси жамоат жойларида) юз берган”, - дейилмоқда ҳисоботда.
Жамоат жойларида содир этилган жиноятчилик динамикаси
Жиноятчилик турлари |
2020 йил |
2021 йил |
+/- |
Қотиллик |
10 |
6 |
-40% |
Қасддан тан жароҳати етказиш |
141 |
359 |
154.6 % |
Ўғирлик |
695 |
1570 |
125.9 % |
Талон-тарожлик |
39 |
111 |
184.6% |
Босқинчилик |
6 |
14 |
133.3% |
Безорилик |
409 |
877 |
114.4% |
Умумий жиноятлар |
106 |
95 |
-10.4% |
Жами
|
1406 |
3032 |
201% |
Бундан ташқари, 2020 йилда ижтимоий соҳа объектлари билан боғлиқ 1406 та жиноят рўйхатга олинган, бу кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида содир этилган жиноятлар умумий сонининг 43 фоизини (3251) ташкил этади ва 2021 йилда бу кўрсаткич 44,6 фоизни ташкил қилган. Умуман олганда, 2020 йилдан 2021 йилгача жиноятлар оғирлиги, айниқса ўғирлик ва талончилик 2 баравар ошган.
Кўчаларда ва жамоат жойларида содир этилган жиноят жойлари таҳлили шуни кўрсатадики, ЙПХ фаолиятини тўғри ташкил этиш учун ҳар куни 2738та маҳаллада 4384та маршрутларни қўриқлаш қилиш зарур. Шу билан бирга, ҳар куни ЙПХ ходимлари томонидан ўртача 1500 тагача пиёда ва автомашиналар йўналишлари қамраб олинган, 500 тагача йўналишлар Миллий гвардия бўлинмалари томонидан қамраб олинган. Шундай қилиб, қўриқлаш йўналишларининг умумий сони 2 мингга яқин, яъни жамоат жойларининг 45,6 фоизини ташкил этади.
Қайд этиш керакки, 48та шаҳар ва туманларнинг кўчаларида ва жамоат жойларида рўйхатга олинган 3149та жиноятдан фақат 748 таси (24%) ЙПХ бўлинмаларининг қўриқлаш йўналишларида содир этилган. Демак, бу жиноятларнинг 76 фоизи патрул хизмати томонидан қамраб олинмаган жойларда содир этилган.
Ички ишлар идораларининг асосий кучлари (шу жумладан ЙПХ бўлинмалари) ва Миллий гвардия фақат 48 та йирик шаҳар ва туманларда тўпланган. Қолган 157 та туманда жамоат тартибини сақлаш профилактика инспекторлари томонидан таъминланади (ҳар бир маҳаллада 2 та профилактика инспектори ишлайди). Шу сабабли, бу жойларда қўриқлашни ташкил қилишнинг иложи йўқ.
Шу муносабат билан ўтган 2 йил мобайнида юқорида қайд этилган ҳудудларда, жумладан, жамоат жойлари ва кўчаларда ҳам жиноятчилик кўпайган. Масалан, Фарғона вилоятининг 17 та туман ва шаҳарларидан (ЙПХ бўлинмалари мавжуд бўлмаган жойларда) 16 та туман кўчалари ва жамоат жойларида жиноятлар сони кескин кўпайган.
Изоҳлар мавжуд емас