Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда “Жиҳодчилар” йирик диний-экстремистик оқими гуруҳи фаолиятига чек қуйилди. Унинг аъзолари ўзбекистонликларни Сурияга  юборишга ёллаш  билан шуғулланишган
Ҳодисалар

Ўзбекистонда “Жиҳодчилар” йирик диний-экстремистик оқими гуруҳи фаолиятига чек қуйилди. Унинг аъзолари ўзбекистонликларни Сурияга юборишга ёллаш билан шуғулланишган

670
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистонда таъқиқланган "жиҳодчилар" йирик диний-экстремистик оқими гуруҳининг фаолиятига чек қўйишган.

ИИВ берган маълумотга кўра: “Қўлга олинганлар Сурияда бошпана топган террорчилик ташкилоти аъзоларининг Ўзбекистон ҳудудида кўрсатмаларини амалга ошириш, аҳоли ўртасида “Жиҳодчилар” оқими ғояларини тарғиб қилиш шунингдек, ўз сафларини тўлдириш учун ноқонуний ҳаракатлар олиб бориш билан шуғулланишган".

Бундан ташқари, улар ёшларни Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшиш, ўзларининг ақидавий мафкураси тарафдорига айлантириш ва жиноятлар қилишга даъват этишган.

"Ҳибсга олинганларда экстремистик мазмундаги материаллар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда олиб қўйилган. Бугунги кунда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарорига мувофиқ, "Жиҳодчилар" диний экстремистик оқими ташкилотининг фаолияти республика ҳудудида таъқиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...