Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда жиноий гуруҳ  аъзолари қоғозни долларга айлантиришга  қодир камерунлик “сеҳргар”ни ўғирлаб кетишган
Ҳодисалар

Ўзбекистонда жиноий гуруҳ аъзолари қоғозни долларга айлантиришга қодир камерунлик “сеҳргар”ни ўғирлаб кетишган

640
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда бир гуруҳ жиноятчилар қоғозни долларга айлантиришга қодир камерунлик “сеҳргар”ни ўғирлаб кетишган. Мазкур ғаройиб воқеа билан ИИББ ўртоқлашган. 

2019 йилнинг май ойида тошкентлик уюшган жиноий гуруҳ аъзолари бир неча кун Камерун фуқаросини гаровда ушлашган. Биеби Жан Мари саёҳат қилиш ва гўёки бизнес қилиш мақсадида Ўзбекистонга кцелган. Тошкентда унга таржимон Фарход Ҳошимов ҳамроҳлик қилган, у диққатга сазовор жойларни кўрсатгач, чет эллик меҳмонга бизнес ҳамкорлар топишни ваъда қилган.

Бир неча кундан сўнг, гид камерунликка ҳамкорлик қилиш учун маҳаллий тадбиркорларни топганлигини айтган. "Музокаралар" учун белгиланган манзилга етиб келган Жан Мари хароба уйни кўриб, кўнглига хавотир тушгани боис, уйга киришдан бош тортган.

Фарход уни бир амаллаб уйга киришга кўндирган. Шу заҳоти бир неча кучли йигитлар хорижликни ушлаб олишган ва уни боғлаб қўйиб, 5 кун давомида гаровда ушлаб туришган. Фарҳоднинг шериклари Жан Марини калтаклаб ва қийнаб, ундан камерунлик танишлари билан боғланишни талаб қилишган. Жиноятчиларнинг сўзларига кўра, камерунликлар 30 000 доллар миқдорида товон тўлаши керак экан.

Фурсатдан фойдаланиб, хорижлик фуқаро ўз қўриқчиларидан қочишга, яқиндаги ИИББгача боришга муваффақ бўлган. Тез орада бутун гуруҳ, шу жумладан раҳбари ҳам ҳибсга олинган.

Тергов давомида аниқланишича, бу воқеа шунчаки содир бўлмаган экан. Аниқроғи, ҳаммаси Биеби Жан Марининг Ўзбекистонга келишидан анча олдин, Камерун фуқаролари бўлган Марк ва Вильям исмли шахслар мамлакатимизга ташриф буюришганидан бошланган.

2019 йилнинг февраль ойида Камеруннинг Марк исмли фуқароси алдов йўли билан пул ишлаш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.    Фарход Ҳошимов билан танишгач, аста-секин унинг ишончига кириб олган ва мамлакатимизда ўз бизнесини очмоқчи эканини айтган. Бўлажак   ҳамкорликдаги тадбиркорликнинг тафсилотларини Вильям исмли менежер айтиб бериши керак бўлган. У ҳам тез ўтмай, Ўзбекистонга келган.

Вильям Фарходни ижарага олинган хонадонга таклиф этган. Келажакдаги   бизнесни   муҳокама қила туриб, у сеҳрган экани, оддий қоғоздан пул ясаш сирларини билишини таъкидлаган.

У кўринишидан ўртасига доллар тиқилган иккита оддий қоғозни олдига қўйиб, қандайдир эритма билан ишлов берган. Фарходнинг кўз олдида қоғоз долларга айланган. Валютанинг ҳақиқийлигини текшириш учун Вильям Фарходга банкка бориб, долларни сўмга алмаштиришни таклиф этган. Қарангки, банк долларни қабул қилган.

Шу тариқа ўзбекистонлик фуқаронинг ишончини қозонган камерунлик меҳмон 20 минг доллардан 60 минг хорижий валюта яасаши мумкинлигини ваъда қилган. Керакли пулларни олиш учун   Фарход Рамзес Шакуров исмли шахсга мурожаат қилган. Ундан пулни олиб, фирибгарга олиб борган.

Барча тайёргарликни тугатган Вильям ва Фарход ишни “ювмоқчи” бўлишган. Фарход телефон қўнғироғига жавоб бериш учун чиққан пайтни пойлаб, камерунлик унининг ичимлигига уйқу дорисини қўшган. Фарход бир кундан ортиқ ухлаб қолган. Уйғонгач, на Вильямни, на пулни топган.

Маълум бўлишича, Марк ва Вильям пулларни олиб, Камерунга қочиб кетишган. Пулини қайтариб олиш учун Рамзес Шакуров уюшган гуруҳни тўплаб, камерунлик фирибгарларни Ўзбекистонга қайтариш режасини ишлаб чиққан.

Ижтимоий тармоқлар орқали Фарҳод Марк билан алоқага чиқиб, бой одамлар билан учрашув ташкил қилиш ва алдов йўли билан уларнинг пулини ўзлаштиришни таклиф этган. Ушбу хизмат учун унинг шахсан келиши ва Вильям билан бирга ўғирлаган 20 минг долларни қайтаришни талаб қилган.

Бунга жавобан фирибгар иш бароридан келган тақдирда Фарход нафақат ўз пулларини қайтариб олиши, балким битимдан тушган пулнинг 30 фоизини олиши мумкинлигини айтган. Аммо, Тошкентга ўзининг ўрнига   камерунлик бошқа фуқаро - Биеби Жан Марини юборган.

Жиноятга алоқадор барча шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 245 моддаси 1 қисми (гаровга олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, ишнинг барча иштирокчиларини айбдор деб топган ва ҳар бирини 5 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Шунингдек, Марк ва Вильямга нисбатан Жиноят кодексининг 168 моддаси 3 қисми (фирибгарлик) бўйича жиноий иш очилган. Аслида, камерунлик сеҳргарнинг долларларга айлантирган қоғоз варақлари ҳақиқий пул бўлган. Ҳийла-найрангга ишонтириш учун фирибгарлар пулларга махсус суюқлик ва крахмал билан ишлов бериб, оддий қоғоз   кўринишини беришган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+