Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги болалар боғчаларида олти кун ичида учта бола вафот этган. Мактабгача таълим вазирлиги келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилинишини  айтган
Ҳодисалар

Ўзбекистондаги болалар боғчаларида олти кун ичида учта бола вафот этган. Мактабгача таълим вазирлиги келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилинишини айтган

767
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистондаги болалар боғчаларида олти кун ичида учта бола вафот этган. Мактабгача таълим вазирлиги келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун нималар қилинишини айтган. Бу   ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

Ўлимларнинг асосий сабабларидан бири шуки, вафот этган уч нафар боланинг ота-онаси фарзандининг касаллиги ҳақида билиб туриб, болалар боғчасига боланинг соғлом эканлиги тўғрисида тиббий маълумотнома тақдим этишган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.

Поликлиникалар ва болалар боғчалари, шунингдек туман мактабгача таълим бўлимлари ва туман тиббиёт бирлашмалари фаолияти тўғри мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли, ҳозирги вақтда болалар мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинганда уларнинг соғлиғи тўғрисида тўлиқ маълумот олишнинг иложи йўқлиги билан мазкур муаммо янада чигаллашмоқда.

Агар боланинг тиббий картаси кўчирмасида келтирилган маълумотда касаллик турларини қайд этилганида, болалар боғчаси ҳамшираси болага қандай ёрдам кўрсатиш кераклигини аниқ биларди. Натижада кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди.

Бундан ташқари, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги педагог-тарбиячиларни биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 28 июль куни Шаҳрисабздаги боғчалардан бирида бола вафот этганди. Қизалоқ шишадан кесилиб, кўп қон йўқотиш оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Иккинчи ҳолат 1 август куни Наманган вилояти Чуст туманидаги 64-сонли болалар боғчасида содир бўлган. Бу ерда бола кундузги уйқудан кейин вафот этган. Унга "аниқланмаган этиологиядан келиб чиққан пастки нафас йўлларининг ўткир респиратор инфекцияси” ва “ўпка шиши" дастлабки ташҳислар қўйилган.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолат Хоразмдаги болалар боғчасида содир бўлган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...