Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга қарийб 10 миллиард сўмлик алкогол маҳсулоти учун қалбаки акциз маркаларини олиб киришга уринилган
Ҳодисалар

Ўзбекистонга қарийб 10 миллиард сўмлик алкогол маҳсулоти учун қалбаки акциз маркаларини олиб киришга уринилган

877
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Қирғизистон божхона хизматларининг ўзаро ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида қалбаки акциз маркаларини тайёрлаб, уни ўтказишга уринган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинган. Маркалар давлатимизга Хитой, Туркия ва Қирғизистон орқали олиб кирилган. Бу ҳақда Давлат божҳона қўмитаси (ДБҚ) маълумотларига асосланиб, Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, амалдаги тартибларга кўра, республикамизга четдан олиб кириладиган ва ўзимизда ишлаб чиқариладиган алкоголли ичимликлар   акциз маркалари билан қадоқланиши шарт. Бу аҳолини сифатсиз алкоголли маҳсулотлардан ҳимоя қилади. Бироқ, айрим виждонсиз тадбиркорлар алдаш йўлига ўтишган.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қалбаки акциз маркалари   Наманган шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси буюртмаси бўйича тайёрланган.

Сохта маркалар Хитойдан Туркияга ва у ердан Бишкекка олиб келинган. Ҳаммаси бўлиб контрабандачилар мамлакатга 1 миллиондан ортиқ сохта акциз маркаларини олиб киришга ҳаракат қилишган. Қоида тариқасида, бундай маркалар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирадиган қўлбола алкоголни легаллаштириш учун ишлатилади.

“Бир шиша ароқни ўртача 2-3 нафар истеъмол қилса, демакки, ўртача 2-3 млн. нафар юртдошларимиз қалбаки ароқдан заҳарланган ва эҳтимол уларнинг маълум қисми заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлар эди, - дея маълум қилмоқда ДБҚ.

Асл маҳсулотни танлаш учун истеъмолчиларга Asl Belgisi мобил иловаси кўмаклашади. Қонунчиликка кўра, алкогол, пиво ва вино маҳсулотлари албатта маркировкаланиши шарт. Рақамли кодлар нафақат маҳсулотнинг ҳақиқийлигини иботлайди, балки уни ишлаб чиқарган ва четдан киритган корхона ва ишлаб чиқарилган сана ҳақидаги маълумотларни беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+