Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга хорижда сотилмаган Tracker ва Cobalt автомобиллари қайтарилмоқдами?
Ҳодисалар

Ўзбекистонга хорижда сотилмаган Tracker ва Cobalt автомобиллари қайтарилмоқдами?

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда вагонларда олиб кетилаётган автомобиллар видеоси тарқалиб, хорижда сотилмаган Tracker ва Cobalt лар қайтарилаётгани ҳамда нархлар яна тушиши кутилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ушбу ҳолатга UzAuto Motors акциядорлик жамияти ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Компаниянинг маълум қилишича, тарқалган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди ҳамда вагондаги автомобиллар экспортдан қайтмаган, балки мамлакатимиздаги расмий дилерлик марказларига харидорларга етказиб бериш учун юборилган.

Сўнгги кунларда эълон қилинган чегирмалар ва акциялар ортидан автомобилларга бўлган талаб ҳамда дилерлик марказларига етказиб бериладиган автомобиллар ҳажми сезиларли даражада ошган. Мавжуд автотрейлерлар етарли бўлмагани сабабли, автомобилларни харидорларга тезроқ етказиш мақсадида темир йўл транспорти хизматидан фойдаланилган.

UzAuto Motors жамоатчилик вакилларидан тасдиқланмаган хабар ва тахминларни расмий маълумот сифатида талқин қилмасликни сўраган ва автомобиль нархлари ва чегирмаларга оид ишончли маълумотлар компаниянинг расмий манбаларида эълон қилиб борилишини таъкидлаган.

Аввалроқ UzAuto Motors компанияси Cobalt модели учун янги модификациялар — Cobalt Style MCM ва Cobalt Midnight MCM вариантларини ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилдганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...