Ўзбекистонга контрафакт хамиртуруш ҳужум қилган. Текширилган  маҳсулотнинг 85 фоизи қалбаки бўлиб чиққан
Ҳодисалар

Ўзбекистонга контрафакт хамиртуруш ҳужум қилган. Текширилган маҳсулотнинг 85 фоизи қалбаки бўлиб чиққан

610

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга контрафакт хамиртуруш ҳужум қилган. Текширилган маҳсулотнинг 85 фоизи инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қалбаки экани аниқланган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги маълумотларига ҳавола қилиб, мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ҳеч кимга сир эмаски, хамиртуруш юқори талабга эга товар бўлиб, уни дунёнинг ҳар бир бурчагидаги исталган ошхонада топиш мумкин. Юқори талаб асл маҳсулотларни қалбакилаштиришнинг асосий сабабидир. Бугунги кунда Ўзбекистонда қалбаки хамиртуруш сотиш ҳоллари кўпайиб кетган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига “Central Asia Distribution”нинг расмий дистрибьютори мурожаат қилиб, "Angel Дрожжи хлебопекарные сухие активные", "Angel разрыхлитель теста", "Angel Дрожжи хлебопекарные сухие инстантные", ва "Дрожжи Baker Dream" номли контрафакат хамиртурушлар сотилишини олдини олишни сўраган.

Агентликнинг ҳудудий бўлимлари томонидан республика бўйлаб 64 та чакана савдо (бозорлар, дўконлар, савдо расталари) бўйича текширувлар ўтказилган. Натижада 54 ҳолатда (85%) контрафакт маҳсулотлар сотилаётгани аниқланган.

Агентлик ходимлари қалбаки хамиртурушни сотиш ҳолатлари бўйича юридик шахснинг номини, шунингдек, савдо нуқтаси манзилини қайд этиб, шундан сўнг зарур чораларни кўриш учун маълумотларни ваколатли органларга юборишган.

Шуни таъкидлаш керакки, сохта маҳсулотларни сотиш унинг арзон нархи туфайли фаол ўсиб борди, бу эса табиий равишда кўплаб истеъмолчиларни ўзига жалб қилган. Бироқ, хамиртуруш аслида бактериялар эканлигини ҳамма ҳам билмайди. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш махсус лаборатория шароитида амалга оширилиши керак. Агар хамиртуруш қўлбола шароитида ишлаб чиқарилса, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+