Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга олтин билан қопланган Калашников автоматини олиб  киришмочи бўлган
Ҳодисалар

Ўзбекистонга олтин билан қопланган Калашников автоматини олиб киришмочи бўлган

475
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Екатеринбург аэропорти божхоначилари Тошкентга учаётган йўловчининг ёнидан олтин билан қопланган Калашников автоматини топиб олишган. Бу ҳақда Урал божхона бошқармаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Қольцово аэропорти божхоначилари Тошкентга учаётган россиялик фуқаронинг ёнидан олтин билан қопланган калибри 7,62 мм бўлган АК-74М Калашников автоматини топиб олишган. Фуқаро қурол солинган совға қутисини “яшил” йўлак орқали олиб ўтмоқчи бўлган”,- дея маълум қилинмоқда хабарда

Божхоначиларнинг айтишича, шу каби маҳсулотнинг бозордаги нархи 500 минг рубл (7.2 минг доллар)ни ташкил қилади.

Қурол эгасининг сўзларига қараганда, қурол Златоуст шаҳри усталари томонидан тайёрланган ва аллақачон ҳисобдан чиқарилган. Қуролни у эски қадрдонига совга тариқасида олиб бормоқчи бўлган.

Бошқарманинг қўшимча қилишича, айни пайтда қурол эспертларга топширилиб, унинг жанговор ҳолатга ўтказиш имкониятлари аниқланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...