Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга Волга бўйидан  яна совуқ  ҳаво кириб  келмоқда. Мамлакатни  қор, ёмғир  ва яхмалак  кутяпти
Ҳодисалар

Ўзбекистонга Волга бўйидан яна совуқ ҳаво кириб келмоқда. Мамлакатни қор, ёмғир ва яхмалак кутяпти

741
Загрузка

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга Волга бўйидан яна совуқ ҳаво кириб келмоқда. “Ўзгидромет”га ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, мамлакатни қор, ёмғир ва яхмалак кутяпти.

27-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

27 ноябрда Қорақалпоғистоннинг, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда республика ҳудудларида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

27-28 ноябрь кунлари республикада шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда кучайиш вақтида 25-27 м/с гача бўлади.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат 5-10° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ-3° илиқгача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12° га кам бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...