Ўзбекистонлик 80  ёшли  зиёратчи алданиб,  Жидда аэропортида ташлаб кетилган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик 80 ёшли зиёратчи алданиб, Жидда аэропортида ташлаб кетилган

482

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ИИВ берган маълумотга асосланиб мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистонлик 80 ёшли зиёратчи умра пайтида алданиб, Жидда аэропортида ташлаб кетилган.

Эслатиб ўтамизки, 3 январь куни ижтимоий тармоқларда чигал вазиятга тушиб қолган 80 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳақида маълумотлар тарқалди. Отахоннинг сўзларига кўра, умрани адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига саёҳат уюштириш, шу жумладан меҳмонхона, овқатланиш ва доимий ҳамроҳлик хизматларини қоплаш учун хусусий шахслар билан маълум миқдордаги пулга келишиб олган. Аммо 1 январь куни, Бишкек ва Истамбул орқали этиб келганида, гарчи ваъда қилинган бўлишига қарамасдан, Жидда аэропортида уни ҳеч ким кутиб олмаган.

ТИВ матбуот хизмати берган маълумотга кўра: "Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси дарҳол фуқаро билан алоқа ўрнатди. Унга зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги кўмагида фуқаромизга тегишли кўмак, жумладан меҳмонхона тақдим этилди. Ҳозирда у муқаддас умра маросимини амалга оширмоқда".

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти ўзбекистонликларга зиёратни амалга оширишда расмий ваколатли ташкилотлар хизматидан фойдаланишни тавсия қилади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...