Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Францияда ўзбекистонлик Anorbank бошқаруви раиси 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов ўғирлаб кетилди.
Франциянинг Le Monde газетаси маълумотига кўра, воқеа 23 июнь куни Париж марказида содир бўлган. Тадбиркорни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, Ницца яқинидаги қаср ертўласида деярли икки сутка ушлаб туришган. Ўғрилар товон талаб қилишди ва гаровга олинган шахс қисман тўловдан сўнг озод қилинган.
Олимов 22 июнь куни Ўзбекистондаги банк фаолияти ва энергетика лойиҳалари билан боғлиқ ишбилармонлик учрашувлари учун Парижга борган. Эртаси куниёқ уни меҳмонхонадан алдов йўли билан - ўзини гўзаллик салони ходими деб таништирган аёл иштирокида олиб чиқиб кетишди. Шундан сўнг уни мажбуран уйга олиб боришган, у ерда калтаклашган ва ўлдириш билан таҳдид қилишган.
Озодликка чиққач, банкир жароҳатлар ва кучли стресс аломатлари билан шифохонага мурожаат қилган. Франция полицияси уюштирилган ўғирлик бўйича жиноий иш қўзғатди. Гумонланувчилардан бири аллақачон ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас