Ўзбекистонлик эркак Москвада ўз хотинини пичоқлаган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик эркак Москвада ўз хотинини пичоқлаган

394

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Москвадаги “Каширская Плаза” савдо маркази яқинида бир эркак ўз хотинини пичоқлаган. “Московский комсомолец” нашрига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, жиноятчи пичоқ билан ўз қурбонига етти марта жароҳат етказган.

Жиноят 10 сентябрь куни эрталаб соат 6-00 атрофида одамлар кўз олдида содир этилган. Гувоҳларнинг айтишича, эркак аёлга ҳужум қилган ва уни калтаклаган. Атрофдагилар полицияга қўнғироқ қилишган бўлсада, улар етиб келгунга қадар аёл вафот этган.

Россия ИИВ   берган маълумотга кўра, эркак аёлга камида етти марта пичоқ суққан. Уни тезда қўлга олишга муваффақ бўлинган. Қотил 36 ёшли ўзбекистонлик бўлиб, жабрланувчи унинг 29 ёшли рафиқаси эди. Сўроқ пайтида эркак хотинини рашқ туфайли ўлдирганини айтган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+