Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик фуқаро қизни  ишдан  кейин ўғирлаб, уни турмушга  чиқишга мажбурлаган
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик фуқаро қизни ишдан кейин ўғирлаб, уни турмушга чиқишга мажбурлаган

573
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Қорақалпоғистонда эркак бир қизни ишдан кейин ўғирлаб, уни турмушга чиқишга мажбурламоқчи бўлган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“3 октябрь куни соат 20:00 да 30 ёшли эркак икки нафар таниши билан олдиндан жиноий тил бириктириб, 24 ёшли қизни унинг эркига хилоф равишда турмушга чиқишга мажбурлаш мақсадида куч ишлатиш орқали “Nexia-2” русумли автомашинасига миндириб, хусусий хонадонга олиб борган”, - дея маълум қилмоқда Тергов департаменти.

Қиз турмушга чиқишдан бош тортиб, ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “Nexia-2” русумли автомашина далилий ашё тариқасида олиниб, тегишли тартибда муҳрланган.

Мазкур ҳолат юзасидан   Жиноят кодексининг 136-моддаси 1-қисми (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамизки, мазкур модда асосида жиноятчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортилиши ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиниши, шунингдек 3 йилга ахлок тузатиш ишларига ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилинишга маҳкум этилиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...