Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўз ҳамюрти бўлган қизни азоблаган ўзбекистонлик Россияда судланди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.
Судланувчи 2016 йилнинг август ойида ўз таниши билан тил бириктирган ҳолда “Караван” кафеси ёнида ҳамюрт қизга нисбатан куч ишлатиб, автомобиль салонига ўтиришга мажбур қилган.
Россия Федерацияси прокуратураси матбуот-хизмати берган маълумотга кўра: “Жиноятчилар жабрланувчини ўрмонга олиб бориб, ундан ечинишни ва телефон камерасига фоҳишалик билан шуғулланиши, лекин бундан кейин бас қилишини айтишни талаб этишган. Қиз бу талабларни бажарган бўлсада, судланувчи унинг бош ва тана қисмига камида 15та зарба бериб, ўзининг ижарага олинган хонадонида қамаб қўйган”.
Ўлдирилишидан қўрққан қиз иккинчи қават балконидан ерга сакраган ва бунинг натижаси умуртқа поғонасининг компрессион синиши юз берган. Кейинчалик судланган фуқаро полиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Суд айбланувчини 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этган. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўтилади.
Жиноятга шерик бўлган шахс Ўзбекистонга кетиб, дастлабки терговдан қочган. Айни пайтда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас