Ўзбекистонлик  қизларни фоҳишалик учун Қозоғистонга юбориш билан шуғулланган аёл ИИББ томонидан  қўлга олинди
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик қизларни фоҳишалик учун Қозоғистонга юбориш билан шуғулланган аёл ИИББ томонидан қўлга олинди

422

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, ИИББ ходимлари томонидан ўзбекистонлик қизларни фоҳишалик учун Қозоғистонга юбориш билан шуғулланган аёл қўлга олинган.

Ҳуқуқ тартибот идораси берган маълумотга кўра: “12 январь куни 35 ёшли Светлана ва 28 ёшли Манзура Яшнобод тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилишган. Аризаларида фирибгарлик орқали уларнинг ишончига кириб, фоҳишалик билан шуғулланиш учун Олма-отадаги танишларига юборишни таклиф қилган 32 ёшли Иродага нисбатан чоралар кўрилиши сўралган”.

15 январь куни тахминан соат 15.00да Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” чегара-ўтказиш пункти орқали қизларни қўшни республикага юбориш пайтида ўтказилган профилактика тадбири давомида Ирода Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+