Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик мигрантлар Москвадаги болалар майдончасидан 5 ёшли қизалоқни ўғирлаб кетишмоқчи бўлган. Эндиликда мурожаат қилгани учун қизнинг онасига таҳдид қилинмоқда. Бу ҳақда Россия ОАВ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Москва шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг майдончаларидан бирида ўзбекистонлик 21 ёшли Сожидахон Рўзибоева беш ёшли қизни олиб кетомқчи бўлган. Яхшиямки, қизчанинг онаси Инна Багренина буни кўриб қолиб, фарзандини тортиб олган.
Кейинчалик, қизнинг онаси айтиб беришича, воқеалар ғалати тус олган. Тўсатдан Рўзибоеванинг қариндошлари келиб қолиб, бола уларники экани, уни қайтариб беришни талаб қилишган. Етиб келган полиция ходимлари барчани бўлимга олиб кетган, аммо Содижахонни негадир қўйиб юборган.
Онанинг сўзларига кўра, полиция ходимлари Сожидахонга ҳеч нарса бўлмаслигини очиқчасига айтишган.
Айни пайтда Багренинанинг таъкидлашича, унга Рўзибоеванинг яқинларидан таҳдидлар келиб тушмоқда, улар Иннадан “тинчланиш”ни ва бу ишни “қўзғатмаслик”ни талаб этишмоқда.
Багренинага адвокат Константин Ерохин ёрдам бермоқда. Унинг маълум қилишича, бу хавотирли воқеа билан Тергов қўмитаси шуғулланмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас