Ўзбекистонлик мигрантлар оиласидаги фожиа. Қизча акасини пичоқлаб, бувисига оғир жароҳат етказди
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик мигрантлар оиласидаги фожиа. Қизча акасини пичоқлаб, бувисига оғир жароҳат етказди

76

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Татаристонга Ўзбекистондан борган мигрантларнинг оиласида даҳшатли фожиа юз берган. Ярим тунда 11 ёшли қиз ошхона пичоғи билан қуролланиб, ухлаб ётган 13 ёшли акасини ўлимга олиб борувчи жароҳатлар етказган ва уни тўхтатишга уринган бувисини оғир жароҳатлаган. Қиз 19 ёшли опасини ҳам бўғиб ўлдирмоқчи бўлган, бироқ у қочиб қутулишга муваффақ бўлган.

Воқеа Мензелинск шаҳрида рўй берган. Кекса аёл жонлантириш бўлимида. Ўғил ўз ватанида дафн этилади, ташиш учун барча зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал бола синглисининг телефонда узоқ вақт ўйнагани ҳақидаги гапи ортидан келиб чиққан. Бошқа тахминга кўра, акаси қўрқинчли фильмларни тез-тез томоша қилишга муккасидан кетганлиги сабабли қизнинг телефонини олиб қўйган. Ҳозирда қизалоқ Қозон шаҳридаги психиатрия муассасасига етказилган, унга бир қатор психиатрик экспертизалар тайинланган.

Маълум бўлишича, фожиа содир бўлган тунда онаси ишда, отаси эса бошқа ҳудудда ишлаб юрган. Маълум қилинишича, оила яхши бўлган, ҳисобда турмаган.

"Мензелинскдаги воқеа билан боғлиқ вазият назоратга олинди. Шу муносабат билан расмий сўровлар юборилди ва ҳодиса бўйича текширув бошланди. Ишнинг барча ҳолатлари комплекс баҳоланади. Таҳлил натижаларига кўра, тегишли жавоб чоралари кўрилади", - деди Татаристонни Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Ирина Волинец.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...