Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик олти нафар маст мигрант россиялик полиция ходимларига ҳужум қилган. Сабаби– улар алкоголь маҳсулотлари сотиладиган дўконга киритилмаган. Бу ҳақда Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
2 декабрга ўтар кечаси полиция қонунга хилоф равишда кечки пайт спиртли ичимликлар сотиладиган дўконни текшириш учун борган.
Шу аснода полиция ходимлари далолатнома туза бошлашган. Бир пайтда мигрантлар спиртли ичимлик сотиб олиш учун дўконга кириб келишган. Полиция ходимлари дўкон ёпиқлигини тушунтириб, кетишни сўрашган. Аммо ўзбекистонликлар Россия қонунлари уларга тааллуқли эмас деб ҳисоблаб, қатъиятлик билан спиртли ичимликлар сотишни талаб қилаверишган.
Сўнгра ИИВ ходимлари тегишли ҳужжатларни тақдим этишни сўраган. Бу мигрантларни ғазаблантирган.
Даҳанаки жангдан сўнг муштлашиш бошланиб кетган. Оқибатда полиция ходимларидан бирининг юзи сингган, иккинчиси эса бошнинг орқа қисмидан зарба олган. Натижада маст мигрантлар қўлга олиниб, полицияга олиб кетилган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 318-моддаси (ҳокимият вакилига нисбатан зўрлик ишлатиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас