Ўзбекистонлик спортчи Шавкат Раҳмоновнинг оиласи автоҳалокатга учради
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик спортчи Шавкат Раҳмоновнинг оиласи автоҳалокатга учради

87

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмаота - Екатеринбург трассасида таниқли UFC жангчиси Шавкат Раҳмонов оиласи иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Автомобилни унинг турмуш ўртоғи бошқарган, салонда уларнинг кичкина ўғли, шунингдек, вафот этган яна икки аёл бўлган.

Жамбил вилояти полиция департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 27 июль куни эрталаб республика аҳамиятидаги Олмаота - Екатеринбург автомобиль йўлининг 299-километрида содир бўлган.

Қарағанда вилояти томонидан Олмаота йўналишида ҳаракатланаётган Toyota Land Cruiser 200 автомашинаси йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Сабаби - ҳайдовчи бошқарувни уддалай олмаган. Ҳодиса вақтида машинада тўрт киши бўлган. 39 ва 35 ёшли икки йўловчи, биринчиси воқеа жойида, иккинчиси шифохонага кетаётганда вафот этган.

Автомобилни Шавкат Раҳмоновнинг турмуш ўртоғи Гулойим Раҳмонова бошқаргани ижтимоий тармоқлардан маълум бўлди. У уч ёшли ўғли билан бирга Шу шаҳрига ётқизилган. Иккаласи ҳам ўртача оғирликдаги жароҳат олган.

Полиция судгача бўлган терговни бошлади. Воқеа тафсилотлари ва ҳолатлари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Раҳмонов асли ўзбекистонлик. Ўн йилдан ошибдики, у қўшни Қозоғистонда яшайди.

 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...