Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик таниқли блогер Москвада қўлга олинди
Ҳодисалар

Ўзбекистонлик таниқли блогер Москвада қўлга олинди

34
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Москва полицияси ижтимоий тармоқларда Jasjan тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик блогер Жасурбек Шодиевни ҳибсга олди. У Москва метрополитени йўловчиларига нисбатан провокацион ҳаракатлар акс этган видеороликлар сериясини жойлаштирганликда айбланмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари интернет мониторинги давомида метро йўловчилари билан атайлаб низоли вазиятларни юзага келтирган шахснинг видеоларини аниқлаган. Шундан сўнг видеомуаллифнинг шахси тезкорлик билан аниқланиб, қидирувга берилган. Блогер Россия ҳудудини тарк этишга уринаётган вақтда Москвадаги халқаро аэропортлардан бирида қўлга олинган.

Ҳозирда Марказий Осиё давлати фуқароси ҳисобланган ушбу шахсга нисбатан Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.1-моддаси ( Майда безорилик) бўйича маъмурий баённома тузилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, унинг якунларига кўра якуний процессуал қарор қабул қилинади.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Dili.me тахаллуси билан танилган блогер Қўқон шаҳрида тегишли рухсатномасиз оммавий тадбир ташкил этгани ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига тушганди. Блогер ва унинг шеригига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оширилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...