Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар Волгоградда қатор қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлишган. Хусусан, улар “Она-Ватан” ҳайкалини портлатишни режа қилишган. Бу ҳақида Тергов қўмитасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.
Идорада мавжуд маълумотларга кўра, қўпорувчиликни 23 ва 27 ёшли икки нафар ўзбекистонлик режалаштирган. Ҳибсга олиш пайтида улар ўқотар қуроллар билан қаршилик кўрсатишган. Жиноятчилар қарши ўт очиш орқали бартараф этилган.
Тинтув пайтида улардан ўқ-дорилар, қурол-яроғ, портловчи қурилмалар, қўлбола портлатиш мосламаси учун қисмлар, жумладан, жароҳат етказувчи элементлар, шунингдек қупорувчиликни амалга ошириш жойлари белгилаб қўйилган Волгоград харитаси топилган. Улар орасида “Она-Ватан” ҳайкали, ҳокимият идоралари, ҳарбийлар ётоқхонаси ва хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўлган.
Улар "Катиба Таухид валь-Джихад" халқаро террорчилик ташкилотининг диний - экстремистик гуруҳига аъзо бўлган.
Жиноят ишини тергов қилиш учун тергов гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига муҳим ишларни тергов қилиш бўйича биринчи бўлим терговчилари, шунингдек Россия тергов қўмитаси вилоят бошқармаси терговчилари киритилган.
Изоҳлар мавжуд емас