Ўзбекистоннинг икки вилоятида пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фуқаролар қўлга олинди
Ҳодисалар

Ўзбекистоннинг икки вилоятида пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фуқаролар қўлга олинди

60

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида олий таълим муассасаларига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Хусусан, департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтлик аёлнинг ишончига кириб, "нуфузли танишлари" орқали ижодий имтиҳондан юқори балл олиб беришни ва Ўзбекистон давлат хореография академиясига бюджет асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаро ушланди. У "хизматлари" учун 2 минг доллар олган ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай ҳолат Наманган вилоятининг Норин туманида ҳам содир бўлди. У ерда маҳаллий фуқаро фуқарони Тошкентдаги хусусий университетлардан бирининг учинчи курсига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у ҳам 2 минг доллар олган ва пулни бераётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") ва 28, 211-моддаси ("Пора бериш") билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Андижон давлат университети ректори, бош ҳисобчиси ва бошқа масъуллар давлат маблағларидан 53,7 млрд сўмни талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...