Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўртасидаги аёвсиз муштлашув акс этган видео тарқалди: бир неча қиз ўз синфдошини калтаклаган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ муносабат билдириб, можаро иштирокчиларининг ота-оналарига нисбатан маъмурий чоралар қўлланилганини маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 7 ноябрь куни содир бўлган. Вояга етмаган қиз таниши билан жанжаллашиб, уни калтаклай бошлаган. Кейинроқ можарога яна икки мактаб ўқувчиси қўшилган. Жабрланувчига тан жароҳати етказилган, унинг даражаси ҳозирча аниқланмаган.
Калтаклаш ҳолати Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.
Жанжални келтириб чиқарган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу модда бўйича жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача - 412 минг сўмдан 2,06 миллион сўмгача.
Аввалроқ Тошкентда бир неча ўқувчи мактаблардан бирининг йўлагида тўртинчи синф ўқувчисини калтаклаган эди.

Изоҳлар мавжуд емас