Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Жиззах вилоятида ИИБ биносини таъмирлаётган етти нафар киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
“19 ноябрь куни эрталаб соат 7:30да Жиззах вилояти Зомин тумани Ички ишлар бўлимида таъмирлаш ишларини олиб борган 7 киши ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган”- деб хабар берди Бош прокуратура.
Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 207 моддаси учинчи қисми (одам ўлимига сабаб бўлган хизмат совуққонлиги) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас