Загрузка
Загрузка
Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди. Қотилликда унинг эри гумонланмоқда
Ҳодисалар

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди. Қотилликда унинг эри гумонланмоқда

85
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Жиззах вилояти Зарбдор туманида мактабгача таълим ташкилоти мудираси бўлиб ишлаган аёл ўлдирилди. Ушбу маълумотни Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратура матбуот хизмати котиби Хаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Маълум қилинишича, марҳума аёл Зарбдор тумани Янгиҳаёт маҳалласида яшаган. У Адиробод маҳалласи ҳудудидаги боғчада мудира лавозимида ишлаган ва икки нафар фарзанди бўлган.

Бош прокуратура маълумотига кўра, 29 октябрь куни Зарбдор туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми — қасддан одам ўлдириш аломати билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи марҳуманинг турмуш ўртоғи экани маълум қилинган. У ҳодисадан кейин 102 рақамига ўзи қўнғироқ қилиб, воқеа ҳақида хабар берган.

Ҳозирча қотилликнинг сабаблари ва воқеа тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Олдинроқ Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси Мадина Рашидқизи ўлими ҳолатлари ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, фожиадан бироз олдин қиз дугонасига оилавий низолар ва эри томонидан содир этилиши мумкин бўлган зўравонлик ҳақида гапириб берганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...