Загрузка
Загрузка
Жиззахда келин-куёв бўлган юк машинаси ва унинг атрофида айланган “Малибу” машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилди. Видео
Ҳодисалар

Жиззахда келин-куёв бўлган юк машинаси ва унинг атрофида айланган “Малибу” машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилди. Видео

247
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззахда келин-куёв бўлган юк машинаси  ва унинг  атрофида  айланган “Малибу” машиналари ҳайдовчилари инспекторлар томонидан топилган ҳамда жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят ИИББ  маълумотларига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Куни кеча Жиззах  вилоятида бўлиб ўтган ғайриоддий  тўй  видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Куёвтўра  келинни  ФҲДЁга  юк машинасида олиб  борган.  Юк машинасига    эса тўртта “Малибу”  ҳамроҳлик қилган. Буниси ҳам майли,  лекин  машиналар нафақат қатнов қисмига чиққан, балким  атрофдаги бошқа ҳайдовчилар ва пиёдалар учун жиддий хавф туғдирган.

 Юк машинаси эгаси бўлган куёвга, шунингдек “Малибу” ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддаси    бўйича маъмурий  баённома тузилган.

Бундан ташқари, ҳаракатланувчи машинанинг деразасидан  чиқиб олиб, содир бўлаётган барча воқеаларни  суратга олган операторга  нисбатан ҳам маъмурий баённома тузилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...