Жиззахда мактаб биносида ёнғин содир бўлгани юзасидан қўшимча маълумот берилди
Ҳодисалар

Жиззахда мактаб биносида ёнғин содир бўлгани юзасидан қўшимча маълумот берилди

20

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги мактаблардан бирида ёнғин юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари туфайли олов қисқа вақт ичида бартараф этилиб, таълим муассасасининг 450 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Жорий йилнинг 17 июль куни эрталаб соат 08:24 да Жиззах вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ғаллаорол тумани, "Самарқанд" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мактаб биносининг том қисмида ёнғин чиққани ҳақида ташвишли хабар келиб тушган.

Маълумот олиниши билан қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган ва иссиқ об-ҳаво шароитида оловнинг янада кенг тарқалиб кетишининг олдини олишган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қисқа муддатда ўчирилиб, бинонинг катта қисми асраб қолинган. 

Жиззах вилояти ФВБ Ахборoт хизматининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...