Загрузка
Загрузка
Жиззахлик  аёл 19 метрлик қудуққа тушиб кетган.  Уни  қутқаришга  муваффақ бўлишган
Ҳодисалар

Жиззахлик аёл 19 метрлик қудуққа тушиб кетган. Уни қутқаришга муваффақ бўлишган

397
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Жиззахлик аёл 19 метрлик қудуққа тушиб кетган. Мухбиримиз хабар беришича, уни қутқаришга муваффақ бўлишган. 

“24-ноябрь куни Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Лалмикор” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида қудуқ ичига тушиб кетган”, - дея хабар бермоқда ФВВ.

Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси қутқарув гуруҳи етиб борган. Қудуқнинг чуқурлиги 19 метрни ташкил этади. Қутқарувчи махсус арқон ёрдамида қудуққа тушиб, кекса аёлни хавфсиз олиб чиққан.

Аёл дарҳол касалхонага юборилган. Яхшиямки, жабрланувчи жиддий жароҳатлар олмаган. Шифокорлар унинг ҳолатини ижобий деб баҳоламоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...