Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ўз академиясини ташкил этмоқчи
Спорт

Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ўз академиясини ташкил этмоқчи

546

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Енгил вазн бўйича Мутлақ жангчилик чемпионати (UFC) камари соҳиби Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда жанг санъатига ўргатиш бўйича ўз академиясини очмоқчи. Б ҳақида у Synergy Global Forum таълим форумида қилган чиқишидан сўнг журналистларга маълум қилган.

“ММА (аралаш жанг санъатлари)ни ривожлантирамиз, академиямни очамиз. Бу борада менинг Ўзбекистонда дўстларим ва мухлисларим кўп. Менинг дунёнинг қаерида бўлмай, ўзбеклар ёнимга келиб омад тилашади” –деди у.

Жангчининг айтишича, 2020-2021 йилларда Ўзбекистон тарихида илк бор UFC турнирини ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Нурмагомедов Тошкентга ташриф буюрган эди.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+