Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Конго Демократик Республикасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол этиб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ биринчи бўлим ўрталарида Конго ДР пенальти ишлаб олди ва Йоан Висса 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олган конголиклар ҳужумларни янада кучайтирди. Учрашувнинг 78-дақиқасида Конго ДР иккинчи голни урган бўлса, орадан кўп ўтмай Йоан Висса яна бир бор Ўзбекистон дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Шу тариқа, баҳс 3:1 ҳисобида Конго Демократик Республикаси фойдасига якунланди.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада бирорта ғалабага эришмади.
Олдинроқ ҳам Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги баҳс португалияликларнинг йирик ғалабаси билан якунланганди.

Изоҳлар мавжуд емас