Загрузка
Загрузка
"Бунёдкор" футбол клуби мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
Спорт

"Бунёдкор" футбол клуби мураббийи Сергей Арсланов вафот этди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Бунёдкор" футбол клуби мураббийи Сергей Арсланов 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Сергей Арсланов 1967 йил 27 майда туғилган. Футболчи сифатида Россиянинг "СКА Хабаровск" ва "Кубан" клубларида, шунингдек, Тожикистоннинг "Вахш" ва "Памир" клубларида ҳимоячи сифатида ўйнаган. Ўзбекистонда "Навбаҳор," "Қизилқум" ва "Сурхон" клубларида ўйнаган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик лавозимларида ишлаган: Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида, шунингдек, "Қизилқум" ва "Динамо" клубларида мураббий ва бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлган.

Сергей Арсланов 2024 йил март ойи охирида "Бунёдкор" бош мураббийи этиб тайинланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...