Загрузка
Загрузка
"Бунёдкор" молиявий муаммолар сабаб "Қизилқум"га қарши ўйинда иштирок этмайди
Спорт

"Бунёдкор" молиявий муаммолар сабаб "Қизилқум"га қарши ўйинда иштирок этмайди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Суперлиганинг 15-тури доирасида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлиши керак бўлган "Бунёдкор" жамоаси ушбу учрашувда иштирок этмайди. Тошкент клуби Ўзбекистон профессионал футбол лигасига расмий хат йўллаб, молиявий танглик сабабли сафар ўйинига бора олмаслигини билдирди.

Ўзбекистон профессионал футбол лигасига йўлланган расмий хатда клубда йўл чипталарини харид қилиш, меҳмонхона ва делегация аъзоларининг овқатланиш харажатларини қоплаш учун маблағ қолмагани айтилган. Аввалроқ жамоа бош мураббийи ва бир қатор футболчилар бир неча ойдан буён маош олмаётгани ҳамда базада жиддий муаммолар юзага келганини маълум қилган эди.

Мусобақа регламентига кўра, ўтказилмаган ушбу баҳсда меҳмонларга техник мағлубият ёзилди ва ЎзПФЛ ўйин билан боғлиқ ташкилий ишларни тўхтатди.

Қоидаларга мувофиқ, агар мавсум давомида бу каби ҳолат яна бир бор такрорланса, тошкентликларни мусобақадан бутунлай четлаштириш масаласи Лига Ижроия қўмитаси кун тартибига киритилади.

Олдинроқ Тошкент давлат юридик университети профессори Алишер Жумағулов йирик футбол жамоаларини очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш ҳамда уларни хусусийлаштириш бўйича ўз таклифини билдирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...