Загрузка
Загрузка
"Трабзонспор" Элдор Шомуродов учун жиддий курашмоқда
Спорт

"Трабзонспор" Элдор Шомуродов учун жиддий курашмоқда

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. "Трабзонспор" жамоаси ўзбек футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат олиб бормоқда. 

Расмий маълумотга кўра, "Трабзонспор" бош мураббийи Фатих Текке Шомуродовнинг ўйин услубини юқори баҳолаб, уни жамоанинг олдинги таркибида кўришни истамоқда. Трабзонликлар ушбу трансферни амалга ошириш мақсадида "Башакшеҳир"га ўз футболчиси Батиста Мендини ҳамда қўшимча маблағ таклиф қилган. 

​Шунингдек, "Башакшеҳир" ўтган мавсумда 23 та гол уриб, 6 та голли узатмани амалга оширган тўпурари учун катта товон пули талаб этмоқда. Аммо Истанбул клубининг Еврокубокларни тарк этгани сабабли, томонлар яқин кунларда муросага келиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, нуфузли Transfermarkt портали ҳужумчининг бозор қийматини 7 миллион еврога баҳолаган. 

Олдинроқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига урган голи ФИФАнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги энг чиройли голлар бўйича сўровномасида иккинчи ўринни эгаллаганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...