Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Футболчи Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес тўй маросимини Португалиянинг Мадейра оролидаги Фуншал шаҳрида ўтказиши кутилмоқда. Жуфтлик никоҳ маросимини Фуншал соборида, асосий тантаналарни эса беш юлдузли Savoy Palace меҳмонхонасида ташкил этиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, Роналду туғилиб ўсган Мадейрага қайтиб, тўй учун 352 хонали Savoy Palace мажмуасини танлаган. Меҳмонхонада катта тантаналар зали, бир нечта бассейн, спа-марказ, ресторанлар ва бошқа хизматлар мавжуд. Жуфтлик тўй кечасини меҳмонхонанинг алоҳида ҳудуди — The Reserve’да ўтказиши кутилмоқда.
Роналду ва Родригес 2016 йилдан бери бирга. Улар бир йил аввал никоҳланиш учун унаштирилган. Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор, Роналдунинг аввалги муносабатларидан яна уч нафар фарзанди мавжуд.
Роналду аввалроқ Жоржинага уйланишни "тўғри вақт" деб ҳисоблашини айтган. Айни пайтда жуфтлик асосан Саудия Арабистонида яшайди, Роналду эса "Ал-Наср" клубида тўп тепмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас