Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Замонавий футболнинг икки афсонаси — Лионель Месси ва Криштиану Роналду фаолиятида илк бор бир жамоа шарафини ҳимоя қилишга розилик берди. Футбол юлдузлари Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевеснинг хайрлашув ўйинида биргаликда тўп суришади.
Тадбир шу йилнинг декабрь ойида Буэнос-Айресдаги машҳур "Ла Бомбонера" стадионида ўтказилиши режалаштирилган. 42 ёшли Тевеснинг сўзларига кўра, у ҳар икки футболчи билан шахсан боғланиб, таклифни баён қилган ва улардан ижобий жавоб олган. Ушбу учрашув миллионлаб мухлисларнинг кўп йиллик орзусини амалга ошириши кутилмоқда.
Карлос Тевес ўз фаолияти давомида ҳар икки юлдуз билан ҳам бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлган кам сонли футболчилардан биридир. У Роналду билан "Манчестер Юнайтед"да Чемпионлар Лигаси ва Англия чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Месси билан ўн йил давомида Аргентина терма жамоасида шарафни ҳимоя қилган. Шоу-ўйиннинг аниқ санаси ва унда иштирок этадиган бошқа таклиф этилган юлдузлар номи тез орада ошкор қилинади.
Аввалроқ Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаш вақти яқинлашганига ишора қилганди. 41 ёшли ҳужумчи келаётган мавсум футболдаги фаолиятининг сўнгги йили бўлиши эҳтимолини айтган эди.

Изоҳлар мавжуд емас