Загрузка
Загрузка
Минтақанинг Миллий Олимпия қўмиталари Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклашга қарор қилишди
Спорт

Минтақанинг Миллий Олимпия қўмиталари Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклашга қарор қилишди

2145
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Минтақанинг Миллий Олимпия қўмиталари Марказий Осиё ўйинларини тиклашга келишиб олишди. Мухбиримизнинг маълум қилишича, навбатдаги мусобақаларнинг ўтказилиши 2021 йилга мўлжалланган.

Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси маълум қилишича, Осиё Олимпия Кенгашининг Марказий Осиё зонаси Миллий олимпия қўмиталари бош котибларининг ишчи учрашуви Нур-Султонда бўлиб ўтган. Унда Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Эрон МОҚ вакиллари иштирок этишган.

Марказий Осиё ўйинларини қайта тиклаш ташаббуси ўтган йилнинг сентябрь ойида илгари сурилган эди. Қозоғистон МОҚ раҳбари ва Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Тимур Кулибоев бош котибларнинг ишчи йиғилишини ўтказиш ва мусобақаларни ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган.

1581653996.jpg

Марказий Осиё ўйинлари 2021 йилда бўлиб ўтиши керак. Минтақа МОҚ вакилларининг фикрича, янги олимпия даврийлигининг биринчи йили мусобақани ўтказиш учун жуда яхши танланган. Турнир Олимпия ўйинларидан кейин жамоалар даражасини баҳолашга имкон беради.

Мамлакатлар комплекс тадбирларнинг мунтазамлигини муҳокама қилишлари ва Марказий Осиё ўйинлари дастурига киритиладиган спорт турларини танлашлари керак бўлади. Олимпия ўйинларидан ташқари, унга минтақа учун анъанавий ноолимпия спорт турларини ҳам киритилиши ҳақида келишиб олинган.

Ташкилий масалалар ишчи гуруҳ томонидан ҳал қилиниб, шундан сўнг Марказий Осиё давлатларининг навбатдаги бош ассамблеясида МОҚ раҳбарлари якуний қарор қабул қилишади.

Учрашувда бошқа мамлакатлар жамоалари билан қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувларга эришилган.

Марказий Осиё ўйинлари биринчи марта 1995 йилда ташкил этилиб, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб келинган. Сўнгги бор турнир 2005 йилда Тошкентда ташкил этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...