Оксана Чусовитина Халқаро Олимпия қўмитаси атлетлар комиссияси таркибига киришни режалаштирмоқда

10 December 2019, 12:25 61 ... Спорт
Оксана Чусовитина Халқаро Олимпия қўмитаси атлетлар комиссияси таркибига киришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Афсонавий гимнастка Оксана Чусовитина Олимпия қўмитаси атлетлар комиссияси таркибига кириш ниятида. Бу ҳақида спортчимиз ўз Instagramида маълум қилган.

“Азизларим, ажобий бир янгилик билан ўртоқлашмоқчиман. Бугун мен ХОҚдан хат олдим. Унда мен атлетлар комиссияси таркибига номзод сифатида танланганлигим айтилган. Мен Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва халқаро Олимпия қўмитасига номзодимни танлашгани учун миннатдорчилик изҳор қилмоқчиман ", – деб ёзган Оксана Чусовитина.

Илгари ХОҚ   Томас Бах атлетлар комиссияси таркибига аъзолик учун 30 нафар номзод танланганлиги, “улардан 4 нафари Токиодаги Олимпия ўйинларининг охирги куни ХОҚнинг тўлақонли аъзоси бўлиши мумкин”лигини айтган.

Халқаро Олимпия қўмитаси атлетлар комиссияси спортчиларнинг манфаатларини намоён қилади. Комиссия спортчилар ва ХОҚ ўртасида ўзига хос боғловчи бўғин вазифасини бажаради. Комиссиянинг асосий мақсади – олимпия ҳаракати соҳасида бирор-бир қарор қабул қилинганида атлетлар фикри асосий бўлишини кафолашдан иборат.

Шунингдек, комиссия аъзолари ўйинларни қабул қилувчи номзод-шаҳарларни танлаш, олимпия спорт ўйинлари дастурини баҳолаш ва мусобақалар ташкил этилишини назорат қилишда иштирок этишади.

Матнни тайёрлади:
  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Рўйхатга қайтиш