“Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасидаги ўйинга сотилган чипталардан тушган пуллар Николай Ширшовнинг оиласига берилади
Спорт

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасидаги ўйинга сотилган чипталардан тушган пуллар Николай Ширшовнинг оиласига берилади

1301

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўртасидаги ўйинга сотилган чипталардан тушган пуллар ўтган йилнинг декабрь ойида вафот этган ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси учун тўп сурган Николай Ширшовнинг оиласига берилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Суперлиганинг 13 турида “шерлар” “Бунёдкор” билан майдонга тушишади. Мухлислар томонидан харид қилинган чипталардан тушган маблағ ўтган йил охирида вафот этган Николай Ширшовнинг оиласига берилади. Чоршанба куни ўйинга ташриф буюринг ва ўзбек футболи афсоналаридан бирининг оиласини қўллаб-қувватланг”, - дея хабар бермоқда “Пахтакор”нинг матбуот-хизмати.

Ширшов 48 ёшида вафот этган. У 1996 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистон терма жамоаси сафида 63та ўйин ўтказган ва 13та гол урган.

Ширшов катталар ўртасидаги ўз фаолиятини 1991 йилда собиқ иттифоқнинг иккинчи қуйи лигасида "Свердловец" (Тошкент вилояти) клубида бошлаган. У кейинги саккиз мавсумни Ўзбекистон лигасида ўтказган ва у ерда “Пахтакор” учун ўйнаган.

2000 йилдан бошлаб у Россияда тўп сурган. 2000-2005 йилларда Ширшов Премьер-лигада “Ростельмаш” (Ростов) учун ўйнаган. Кейинчалик қуйи дивизионларда Ростовнинг СКА (2006-2007), “Батайск-2007” (2008-2010), “Таганрог” (2010) клубларида ўйнаган. 2011 йилда у Новочеркасскнинг “МИТОС”жамоаси шаънини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+